Крейчикова ҳамда Синякова финалда
- 15-март 2019, 11:26
- Zohir2018
- 0
- Теннис
Чехиялик Барбора Крейчикова ҳамда Катержина Синякова Индиан-Уэллс шаҳрида ўтаётган мусобақанинг жуфтликлар ўртасида финал босқичига чиқишди.
Барбора ва Катержина ярим финалда тайванлик Латишу Чань ва Хао-Чин Чаньни 5:7, 7:6, 10:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди турнирнинг финал баҳсида Крейчикова ҳамда Синякова канадалик Габриэла Дабровски ва хитойлик И-Фань Сю, ёки бельгиялик Элизе Мертенс ва беларуслик Арина Соболенкога қарши кортга чиқади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ