
Козим Ариповга тегишли бўлган "Айнтрахт" ўртоқлик ўйинида 14 та гол урди
- 2-июл 2022, 21:20
- 2
- Футбол
Акцияларининг маълум бир қисми ўзбекистонлик Козим Ариповга тегишли бўлган "Айнтрахт" жамоаси ўртоқлик ўйинида иштирок этди. Унда "бургутлар" Германиянинг қуйи дивизион клуби "Нидер-Вайзел" жамоаси устидан ўта йирик 14:0 ҳисобида зафар қучди.
Яқинда сотиб олинган Марио Гётце ушбу учрашувда иштирок этмади.
Биринчи бўлимда 6:0 ҳисоби қайд этилди. Иккинчи таймда Европа лигаси чемпионлари яна 8 та гол уришга муваффақ бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ