
Коста ярим йил қамоқда ўтирмаслик учун ярим миллион евро жарима тўлаши керак
- 4-июн 2020, 18:48
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Испания прокуратураси "Атлетико" форварди Диего Костани жазолаш бўйича қарор қабул қилди.
ESPN нашри тарқатган хабарга кўра, асли бразилиялик бўлган Испания терма жамоаси аъзоси солиқлардан бўйин товлагани учун 543 минг 208 евро миқдорида жарима тўлайди. Акс ҳолда, уни 6 ойлик қамоқ жазоси кутиб турибди.
31 ёшли Коста бу мавсум “Атлетико” сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ