
Конья-2021. Пара сузувчиларимиз Туркияга жўнаб кетди
- 4-август 2022, 10:32
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Сув спорти
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9-18 август кунлари Туркия давлатининг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлик ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада Паралимпия терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.
Бугун тонгда пара сузувчиларимиз Коньяга учиб кетишди. Айтиш керакки, пара сузувчиларимиз иштирокидаги мусобақалар 7 август санасидан бошланади.
Қуйида V Ислом бирдамлик ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган пара сузувчилар билан танишиб олишингиз мумкин:
1.Азизбек Бойназаров
2.Абдулазиз Хайруллаев
3.Султонбек Нуриддинов
4.Бахтиёржон Ортиков
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ