
Конья-2021. Медалларимиз сони 9 тага етди!
- 8-август 2022, 22:05
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 2
- Велоспорт
Конядан навбатдаги хушхабар! Велоспортчимиз Алексей Фомовский яна бир бронза медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз бу гал 4 йўналишни ўз ичига олган омниум баҳсларида учунчи натижани қайд этди.
Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 9 тага (3 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза) етмоқда!
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ