
Конья-2021. Азизбек Бойназаров мусобақадаги 3-медалини қўлга киритди!
- 9-август 2022, 19:21
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Сув спорти
Ҳозиргина Конья шаҳрида давом этаётган V Ислом бирдамлик ўйинларининг пара сузиш баҳсларида 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича финал беллашувлари якунланди.
Эътиборлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Азизбек Бойназаров 1 дақиқаю 18.26 сония натижа билан бронза медалини қўлга киритди.
Таъкидлаш керакки, бу Азизбекнинг V Ислом бирдамлик ўйинларидаги 3-медали бўлди. Бунгача у 200 метрга комплекс ҳамда 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича олтин медалларни қўлга киритган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ