Конор Макгрегорнинг кейинги рақиби маълум!
- 22-август 2025, 12:18
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ирланлиялик ММА юлдузи Конор Макгрегор навбатдаги жангини BKFC лигасида ўтказади.
"Бугун, дўстим Конор биз билан бўлиши керак эди, бироқ у келолмади. Чунки Макгрегор машғулотлар билан банд. Ишонинг, бу мен кўрган энг яхши - Конор. У жуда қаттиқ машқ қиляпти. Катта эҳтимол билан ирландияликнинг кейинги рақиби Жереми Стивенсон ва Майк Перри ўртасидаги жанг ғолиби бўлади", — деди BKFC промоушени раҳбари Дэвид Фельдман Нью-Жерсиде бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Конор охирги бор "UFC 264" турнирида октагонга кўтарилиб, Дастин Порьедан 1-раундда техник нокаутга учраган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ