
Клублар ўртасидаги ЖЧда энди 32 жамоа иштирок этади! Янги форматда нималар ўзгаради?
- 17-март 2023, 14:05
- Yahyoxo’ja Ulug’xo’jayev
- 0
- Футбол
ФИФА 2025 йилдан бошлаб янги кўринишда ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг форматини тасдиқлади.
Ушбу турнирда 32 та клуб иштирок этади ва ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади. Турнирда иштирок этиш ҳуқуқи қуйидаги жамоаларга берилади:Осиё, Африка ва КОНКАКАФ қитъасининг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида сўнгги 4 мавсумда ғолибликни қўлга киритган жамоалар — жами 12та.

КОНМЕБОЛ минтақасида Либертадорес кубогининг сўнгги 4 мавсумдаги (2021-2024) ғолиблари ва минтақанинг сўнгги 4 мавсумдаги клублар рейтингида юқори 2 ўринни эгаллаган клуб — жами 6та.
Европа қитъасида Европа чемпионлар лигасининг сўнгги 4 мавсумдаги ғолиблари ва УЕФАнинг сўнгги 4 мавсумдаги клублар рейтингида юқори 8 ўринни эгаллаган клуб — жами 12та.
Океания минтақасида сўнгги 4 мавсумдаги клублар рейтингида юқори ўринни эгаллаган 1та клуб.
Мезбон — 1 та клуб.

Ушбу тақсимот орқали турнирда иштирок этадиган 9та жамоанинг номи ҳозирдан маълум. Улар:
«Челси» (Англия) — ЕЧЛ ғолиби — 2020/21;
«Реал» (Испания) — ЕЧЛ ғолиби — 2021/22;
«Палмейрас» (Бразилия) — Либертадорес кубоги ғолиби — 2021;
«Фламенго» (Бразилия) — Либертадорес кубоги ғолиби — 2022;
«Ал-Аҳли» (Миср) — Африка чемпионлир лигаси ғолиби — 2020/21;
«Видад Касабланка» (Марокаш) — Африка чемпионлир лигаси ғолиби — 2021/22;
«Монтеррей» (Мексика) — КОНКАКАФ чемпионлир лигаси ғолиби — 2021;
«Сиэтл Саундерз» (АҚШ) — КОНКАКАФ чемпионлир лигаси ғолиби — 2022;
«Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони) — Осиё чемпионлир лигаси ғолиби — 2021.

Шу билан биргаликда, ФИФА ҳар йилги 7 жамоа иштирокидаги клублар ўртасидаги ЖЧни ўтказишда давом этади. Сизнингча, бу формат мусобақани янада қизиқроқ бўлишини таъминлайдими?