КЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Университатя Крайова"га қарши илк ўйинда мағлубиятга учради
- 22-август 2025, 00:39
- Bilolbek Imomov
- 1
- Футбол
Конференциялар лигаси саралаши сўнгги босқичидан ўрин олган "Истанбул Башакшеҳир" - "Университатя Крайова" клублари ўртасидаги беллашувда Туркия клуб 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Руминия клуби футболчилари 45+2 ва 61-дақиқаларда гол уришга муваффақ бўлди. Бу голга эса Фести Эбоселе 87-дақиқада жавоб қайтарди.
Маълумот ўрнида, Элдор Шомуродов беллашувни тўлиқ ўтказган бўлса, Аббосбек Файзуллаев 77-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, жавоб баҳси 28 август куни соат 22:30да старт олади.
Лига конференций УЕФА
vs
Universitatea Craiova won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ