
Кикбоксинг. Гулистон Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади
- 21-октябр 2022, 10:29
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Бошқалар
Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси жорий йилнинг 26-28 октябрь кунлари Гулистон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўртасида Ўзбекистон чемпионатини ўтказади.
Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, “Алпомиш” спорт комплексида ўтказиладиган мамлакат биринчилигида 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган ёш кикбоксингчилар иштирок этади.
Спортчилар кик-лайт, лайт-контакт, фул-контакт, лоу-кик, кик-лайт йўналишлари бўйича ўзаро беллашади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ