
Каземиро ҳам фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин
- 12-июл 2024, 09:16
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Каземиро фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.
Журналист Лоик Танзининг хабарига кўра, "Ал-Иттиҳод" клуби "қизил иблислар" билан 32 ёшли Каземиронинг трансфери бўйича музокараларга киришган.
Бразилиялик футболчи ўтган мавсум МЮ сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 5 марта ишғол қилди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Каземиронинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Нуфузли Трансфермаркт интернет портали футболчининг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ