Каннаваро энг кучли ҳимоячи ким эканини айтди
- 15-ноябр 2025, 09:58
- Zohir Toshxo’jayev
- 1
- Футбол
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Италия футболи вакили ҳисобланади. У футболчилик фаолиятининг катта қисмини ўз юртида – “Наполи”, “Парма”, “Интер”, “Ювентус”да ўтказган.
Фабио Каннаваро Италия чемпионатидаги энг яхши ҳимоячи номини айтди.
- Италиялик ҳимоячилар ўртасида менга Алессандро Буонджорно кўпроқ ёқади. Чунки у тўп билан сифатли ишлаш билан бирга бутун учрашув давомида бор диққатини ўйинга қарата олади. Бу омил ҳар бир ҳимоячи учун энг муҳим сифатлардан биридир, - деди Фабио Каннаваро.
Айни пайтда Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексикада бўладиган жаҳон чемпионатига тайёрламоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ