Камолиддин Тожиев: "Жамоалар мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этишди"
- 20-ноябр 2025, 22:29
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
"Пахтакор" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида фикрларини билдирди.
"Жамоалар мухлисларга ёқадиган ҳужумкор футбол намойиш этишди. Кўплаб вазиятлар юзага келтирилди. Ким имкониятдан фойдаланса, ўша жамоа ютиб кетадиган баҳс эди. Биз ўша тўпни киритдик ва ғалаба қозондик.
Терма жамоа сафидан футболчилар кеча тунда қайтиб келишди. Тикланишди ва бугун майдонга тушишди. Уларга раҳмат айтаман".
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ