Жо Роган: "Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни енга оларди, агар..."
- 4-март 2025, 13:09
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Таниқли UFC шарҳловчиси Жо Роган ирландиялик Конор Макгрегор ва доғистонлик Хабиб Нурмагомедов ўртасида бўлиб ўтган жанг ҳақида гапирди.
"2016 йил Конор жуда зўр спорт формасида эди. Агар У Эдди Альварес билан курашган версиясида Нурмагомедовга қарши жанг қилганида, биз бутунлай бошқача қарама-қаршиликка дуч келган бўлардик. Эҳтимол, Макгрегор уни енга оларди" - дея Роганнинг сўзларини келтирди "Bloody Elbow".
Эслатиб ўтамиз, Хабиб ва Конор ўртасидаги жанг 2018 йил Нью-Йоркда, "UFC 229" турнирида ўтказилган ва баҳс тўртинчи раундда Нурмагомедовнинг ғалабаси билан якунланганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ