
Айни кунларда Жиззах шаҳрида футзал бўйича Олий лига 12-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бугун Жиззахнинг "HUAXIN Жиззах" жамоаси "Строитель-Зарафшон" клуби билан баҳс олиб бормоқда.
Биринчи бўлимдан сўнг мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритмоқда. Эътиборлиси, "HUAXIN Жиззах" жамоаси сафида вилоят ҳокими Эргаш Солиев тўп тепмоқда. У бугун ўзининг дебют баҳсинии ўтказяпти.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ