Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев лавозимидан озод этилди
- 29-январ 2021, 23:42
- 0
- Бошқалар
Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Маълумот учун, Дилмурод Набиев 2018 йилнинг 31 июлидан бери вазирликни бошқариб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 27 январь куни ўтказилган йиғилишда яқин кунларда бир нафар ҳоким ва вазир лавозимини тарк этишини маълум қилганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ