
Жиру ёзда Америкага кетмоқчи!
- 23-март 2024, 16:31
- 0
- Футбол
"Милан" футболчиси Оливье Жиру фаолиятини Америка Қўшма Штатларида давом эттириш ниятида. У ҳамюрти Уго Льорис шартнома имзолаган "Лос-Анжелес" клуби билан шартнома имзолашга яқин турибди.
"L’Equipe" нашрининг ёзишича, футболчи миланликлар билан шартномасини узайтирмоқчи эмас. У Европа футболидан бироз дам олишни мақсад қилган.
Маълумот учун, Жиру жорий мавсум А Сериянинг 26 ўйинида 12 гол ва 8 ассист муаллифи бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ