
Жейк Пол яна бир супер боксчи билан жанг қилмоқчи
- 13-ноябр 2024, 16:12
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Машҳур блогер ва боксчи Жейк Пол бокс юлдузларидан бири Сауль Альваресга қарши жанг ўтказмоқчилигини айтди.
"Тайсондан кейинги рақиб ким? Бу Канело. Чунки мен - бокснинг юзи, энг катта жозибаси эканлигимни исботламоқчиман. Альваресни мағлуб этиб, бутун дунёни ҳайратда қолдираман”, - деди Пол Шон О'Мэллининг подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Жейк Пол (10-1, 7 КО) ва Майк Тайсон (50-6, 44 КО) ўртасидаги баҳс 16 ноябрь куни АҚШ да бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ