Жервонта Девис фаолиятини якунлайдими? Унинг мураббийи аниқ жавоб берди
- 31-июл 2025, 14:31
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Америкалик таниқли боксчи Жервонта Девиснинг мураббийи бўлган Кенни Эллис шогирди ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.
"Одатдагидек, булар сохта янгилик! Жервонта фаолиятини якунламоқчи эмас. У яна давом этади", - деб ёзган Эллис ўзининг Х (собиқ Тwиттер) саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг февралида профессионал боксдаги дебютини ўтказган Жервонта ҳозиргача 30 та ғалаба (28 таси муддатдан аввал) ва 1 та дурранг қайд этди. Бугунга қадар Девис мағлубият аламини тотмай келмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ