
Жеррард ўз шогирди туфайли фаолиятини эрта якунлаганини айтди
- 6-март 2022, 16:44
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Астон Вилла" бош мураббийи Стивен Жеррард бирмингемликлар сафига қишда келиб қўшилган Филиппе Коутиньо борасида фикр билдирди.
Филиппенинг кайфияти яхши бўлса, у жаҳон даражасидаги футболчига айланади. Эҳтимол, у туфайли мен фаолиятимни бир-икки мавсум эртароқ якунлаганман", - деди англиялик мутахассис.
Қайд этиш лозим, Жеррард ва Коутиньо 2013-2015 йиллар оралиғида "Ливерпуль" шарафини ҳимояни қилган.
Маълумот ўрнида, бразилиялик плеймейкер жорий мавсум АПЛ доирасида 7 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ҳамда 3 та ассистни ўз номига ёздириб қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ