
Жеррард: Клопп мураббий бўлишимда катта ёрдам берди
- 4-май 2023, 12:15
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Стивен Жеррард “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп билан ишлаш жараёнида жуда кўп тажриба тўплагани ҳақида гапирди.
“Юрген Клопп футболни жуда яхши тушунади. Ёшлар жамоасида ишлаганимда у менга ақл бовар қилмайдиган даражада ёрдам берди. Ундан жуда қимматли маслаҳатлар олдим. У билан ишлаш менга мураббийлик касбини эгаллашимда ёрдам берди”, - деди Жеррард Liverpool Echo нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, афсонавий футболчи профессионал фаолиятини якунлаганидан сўнг, "Ливерпуль"нинг ёшлар академиясида мураббийлик қилди, шундан сўнг у Шотландия гранди - “Рейнжерс” жамоасини бош мураббийи сифатида муваффақиятга эришди. 2021-2022 йилларда Жеррард "Астон Вилла"ни бошқарди. Айни дамда 42 ёшли мутахассис ишсиз ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ