
Жеко бўлажак ўйинларда ниқобда ўйнайди
- 8-октябр 2019, 09:05
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Рома” клуби ҳужумчиси Эдин Жеко енгил жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра босниялик футболчи ўнг яноғини операция қилдирган. Шунга қарамай у тез орада Босния ва Герцеговина терма жамоаси қароргоҳига йўл олади ва бўлажак ўйинларда махсус ниқобда ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Жеко жорий мавсум 8та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ