ЖЧ саралаши. Норвегия Италия устидан зафар қучиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди
- 17-ноябр 2025, 02:36
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Италия - Норвегия терма жамоалар иштирокидаги тўқнашув ўз ниҳоясига етди.
Женнаро Гаттузо бошчилигидаги Италия терма жамоаси ўз уйида Норвегияга йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди (4:1). Норвегия эса бу ишончли ғалаба орқали Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди.
Дастлаб тўқнашувнинг 11-дақиқасида Эспозито ҳисобни очган эди. 63-дақиқада Нуса ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ундан сўнг эса "Манчестер Сити" форварди Эрлинг Холанд 78 ҳамда 79-дақиқаларда гол уриб, дублни расмийлаштирди. Шунингдек, 90+3-дақиқада Ларсен орадаги фарқни 3 тага етказиб қўйиб, ўйинга нуқта қўйди.
Квалификация ЧМ Европа
vs
Norway won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ