
ЖЧ-2022. Мундиалнинг илк қизил карточкаси кўрсатилган ўйинда Эрон сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига Уэльсни мағлуб этди
- 25-ноябр 2022, 17:02
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Жаҳон чемпионати 1-тури доирасидаги Уэльс - Эрон ўйини якунига етди. Унда номинал меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Баҳс тақдирини асосий вақтда қўшилган дақиқалардаги голлар ҳал этди. Аввалига Рузбех Чашни жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси орқали рақиб дарвозабонини ожиз қолдирди. 90+11-дақиқада гол урган Рамин Ризоян ўйинга мантиқий нуқтани қўйди.
Бунгача европаликлар посбони Уэйн Ҳеннеси 86-дақиқада қўполлик учун қизил карточкага лойиқ кўрилганди.
Шу тариқа, Кейруш шогирдлари очколари мундиалдаги ғалабасини қўлга киритди. Уэльс ҳисобида 1 очко бор.
{game}3366{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ