
ЖЧ-2022. АҚШ Европа жамоаларига қарши ёмон натижа қайд этмоқда. Серия 1950 йилдан бери давом этяпти
- 22-ноябр 2022, 14:21
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган беллашувда "Б" гуруҳи аъзолари АҚШ ҳамда Уэльс 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Бу орқали америкаликлар мундиалларда Европа жамоаларига қарши кечган 10-ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади. Улар сўнгги бор 1950 йилги чемпионатда Англияни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Бу вақт оралиғида океанорти вакиллари 5 бор дуранг ўйнаб, 5 марта имкониятни бой берган. Қолаверса, АҚШ Жаҳон чемпионати доирасидаги Европа жамоаларига қарши сўнгги 18 баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қололмаган.
Грегг Берхалтер шогирдлари кейинги беллашувни Англияга қарши ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ