Жавоҳир Сидиқов "Насаф"ни тарк этдими?
- 9-июл 2023, 23:28
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Айни дам "Насаф"да ижара асосида ўйнаётган Жавоҳир Сидиқов қаршиликлар сафини тарк этиши ва мавсумнинг қолган қисмини "Андижон"да ўтказиши борасида миш-мишлар чиққанди.
"Sports.uz" сайтига маълум бўлишича, Сидиқовнинг "Насаф"да қолиш эҳтимоли юқори. У айни дам клуб машғулотларида иштирок этмоқда.

Маълумот учун, 27 ёшли футболчининг трансфер ҳуқуқи "Қўқон-1912"га тегишли. Унинг жамоа билан тузган шартномаси қишда ўз ниҳоясига етади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ