Жастин Гэтжи: “18 ёшимда Жорж Сен-Пьерни йиқита олгандим”
- 4-сентябр 2025, 12:42
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
36 ёшли UFC жангчиси Жастин Гэтжи ёшлигида канадалик афсона Жорж Сен-Пьер билан ўтказган машғулотларни эслаб ўтди.
“Мен ўша пайтда коллежда ўқирдим ва кураш билан шуғулланардим. Бир куни мураббийларим залга UFC жангчиларини олиб келишди. Ҳатто Сен-Пьер ҳам ташриф буюрди ва мен уни спарринг пайти йиқитишга муваффақ бўлдим. Ўшанда тахминан 18 ёшда эдим, Жорж эса у вақтда UFC чемпиони эди”, — деди америкалик "Sportskeeda"га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Гэтжи "UFC 313" турнирида Рафаэль Физиевни ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ