Жанубий Корея. Зотеевнинг жамоаси мағлубиятсиз одимламоқда (видео)
- 20-март 2021, 14:39
- Shahzod
- 0
- Футбол
Бугун Жанубий Корея К2 лигасида 4-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Олег Зотеев фаолият олиб борадиган "Чоннам Дрэгонз" жамоаси бу тур сафарда "Пучхон" клубига қарши баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Зотеев одатдагидек 90 дақиқа давомида майдонда фаол ҳаракат қилди. Бугунги натижадан сўнг "аждарлар" ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди ва жамоа мағлубиятсиз серияни давом эттирган ҳолда турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ