Жанубий Корея. Ўзбек дербисида Иброҳимовнинг жамоаси устун келди
- 31-март 2019, 15:47
- Shahzod
- 0
- Футбол
Санжар Турсунов ва Шохрух Гадоев фаолият олиб борадиган ”Тэджон Ситизен” жамоаси ўз майдонида Жавлон Иброҳимов тўп тепадиган "Cувон Сити"ни қабул қилди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келишди.
Гадоев бугунги беллашувни асосий таркибда бошлади ва 70-дақиқада захирага олинган бўлса, Санжар Турсунов иккинчи бўлим аввалида захирадан майдонга тушди. Иброҳимов эса майдонда тўлиқ 90 дақиқа давомида фаол ҳаракат қилди.
Бугунги муваффақият натижасида "Сувон Сити" ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. "Тэджон Ситизен" эса 7 очко билан 4-поғонани эгаллаб турибди.
"K2" Лига. 4-тур
"Тэджон Ситизен" - "Сувон Сити" 0:2.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ