
Жанг биринчи раунддаёқ тугади
- 13-октябр 2024, 02:13
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида катта бокс оқшоми давом этмоқда.
Мусобақанинг навбатдаги баҳсида Фабио Уордли ва Фрейзер Кларк ўзаро рингга кўтарилди. Жанг бошиданоқ ҳужумлар ёмғирини ёғдирган Уордли 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур бокс кечасининг асосий тўқнашувида Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев мутлақ чемпионлик учун жанг қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ