
Жамоани АПЛда олиб қололмаган мураббий ўзига ўзи ҳукм чиқарди
- 2-июн 2023, 13:35
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Лидс" бош мураббийи Сэм Эллардайс ўз лавозимини тарк этишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Daily Mail.
68 ёшли мутахассис жамоани АПЛда олиб қола олмади. Мавсум якунига кўра, “товуслар” турнир жадвалида 19-ўринни эгаллашди ва кейинги мавсумни Чемпионшипда ўтказадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Эллардайс ўтган ой бошида "Лидс" бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ