
Жаҳонгир Зокиров бронза медалини қўлга киритди
- 8-декабр 2024, 19:13
- Ahmadbek Eshmatov
- 1
- Бокс
Айни кунларда Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этяпти.
Бугунги кун доирасида, +92 кг да Жаҳонгир Зокиров қозоғистонлик Ойбек Оралбай билан ўзаро жанг қилди. Муросасиз ва кескин курашларга бой ўтган баҳсда Оралбай устунлик қилди. Якуний ҳисоб 5:0. Шундай қилиб, Зокиров Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.
Осиё чемпионатининг финал жангларида иштирок этувчи барча боксчиларимизга омад тилаб қоламиз.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ