Жаҳон чемпионининг "Ювентус"га ўтиши борасидаги хабарлар асоссиз
- 11-сентябр 2020, 18:20
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
«Челси» клуби ҳужумчиси Оливье Жиру «Ювентус»га ўтмайди. Бу ҳақда таниқли журналист Николо Скира твиттердаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.
Манбанинг ёзишича, франциялик форвард Лондон клубида ўйнашда давом этади. Унга қизиққан «Ювентус» билан музокара ўтказилмаяпти.
Аввалроқ, жаҳон чемпиони туринликлар билан келишувга эришгани борасида хабарлар тарқалганди. 33 ёшли форвард "Ювентус"да 2 йил тўп тепиши айтилганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ