
Жаҳон чемпиони Франциянинг ўртамиёна клубига ўтиши мумкин
- 2-май 2020, 18:33
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марио Гётце фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.
Bild нашри тарқатган хабарга кўра, 27 ёшли жаҳон чемпионини “Ницца” ўз сафида кўрмоқчи. Айтиш керакки, француз клуби германиялик футболчини мутлақо текинга қўлга киритиши мумкин. Боиси, Гётценинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Марио жорий мавсум Бундеслигада жами 13 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 3 та гол урди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ