Жаҳон чемпионати. Эртага икки нафар таэквондочимизга мухлислик қиламиз!
- 29-октябр 2025, 18:30
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Ўзбек спорти
Усида (Хитой) эртага таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида 2025 йилги жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етади. Мусобақанинг якуний кунида терма жамоамиз аъзоларидан Нажмиддин Қосимхожиев (-74 кг) ва Лайло Зайниддинова (-53 кг) даянгга кўтарилади.
Эркаклар, -74 кг вазнда 1/32 финал босқичи:
Нажмиддин Қосимхожиев - Аашис Бхандари (Непал);
Аёллар, -53 кг вазнда 1/32 финал босқичи:
Лайло Зайниддинова - Эмили Луцию (Кипр).
Беллашувлар Тошкент вақти билан 6:00 да бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ