Жаҳон чемпионати. Бугун икки нафар таэквондочимиз беллашувларга киришади
- 25-октябр 2025, 11:28
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Ўзбек спорти
Хитойнинг Уси шаҳрида бугун таэквондо WТ бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги беллашувлари ўтказилади.
Унда эркаклар -63 кг, аёллар эса -49 кг вазн тоифаларидаги баҳсларда қатнашади. Ушбу вазн тоифаларидаги беллашувларда ҳамюртларимиз Назарали Назаров ва Лайло Хасанова иштирок этади.
Аёллар ўртасида -49 кг вазнда 1/32 финал босқичи:
Лайло Хасанова (Ўзбекистон) — Марлин Перес Эскалона (Куба);
Эркаклар ўртасида -63 кг вазнда 1/32 финал босқичи:
Назарали Назаров (Ўзбекистон) — Чинзориг Дашдаваа (Мўғулистон).
Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ