Италия Суперкубоги. "Болонья" пенальтилар сериясида "Интер"ни мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди
- 20-декабр 2025, 02:13
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Италия Суперкубогининг ярим финалидан ўрин олган яна бир баҳс ўз ниҳоясига етди. Саудияда ўтказилган учрашувда "Болонья" клуби Миланнинг "Интер" жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Беллашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунланди. Тўқнашувнинг 2-дақиқасидаёқ Маркюс Тюрам ҳисобни очган эди, 35-дақиқада эса Риккардо Орсолини 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланди ва фарқни йўққа чиқазди. Пенальтилар сериясида эса 3:2 ҳисоби қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, "Болонья"нинг финалдаги рақиби - "Наполи"!
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ