Италия кубоги. "Милан" камбэк қурбони бўлди, "Рома" эса "Рим дербиси"да мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди
- 11-январ 2024, 03:09
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Италия кубогининг чорак финалидан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди. Унду "Милан" "Аталанта"га, "Рома" эса "Лацио"га таслим бўлиб турнирни тарк этди.
"Милан" - "Аталанта" учрашувида дастлаб Леау ҳисобни очганди, лекин Копмейнерс икки бора жавоб қайтариб, жамоасига ғалабани тақдим этди.
{game}4301276{/game}
"Рим дербиси"да эса ягона голни 51-дақиқада Закканьи уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, ўйинда Азмун, Манчини, Моуриньо ва Ледесмаларга қизил карточка кўрсатилди.
Шу тариқа, "Лацио" ва "Аталанта" ярим финалга йўл олди.
{game}4301277{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ