
Италия кубоги. Бугун "Рома" Шомуродовнинг собиқ жамоасига қарши майдонга тушади
- 12-январ 2023, 11:49
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Италия кубогида 1/8 финал учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун "Рома" ўз майдонида чорак финал чиптаси учун "Женоа" билан баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олиши режалаштирилган. Маълумот учун, айни пайтда римликлар шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродов бундан олдин айнан генуяликлар таркибида тўп тепган.
Мазкур беллашув легионеримиз учун "бўрилар" таркибидаги охиргиси бўлиши мумкин. Боиси, у фаолиятини "Торино" клубида давом эттиришга яқин турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ