Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди
- 21-март 2023, 08:46
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Исроил Мадримов (8-0-1, 6КО) 8 апрель куни яна рингга қайтмоқда. АҚШнинг Сан Антонио шаҳрида шаҳрида бўлиб ўтадиган оқшомда Мадримовга америкалик Рафаэл Игбокве (16-3, 7КО) рақиблик қилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу оқшомда бошқа бир ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ўзига тегишли бўлган WBА ва IBF камарларини Марлон Тапалесдан ҳимоя қилади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ