Испания Суперкубогига қуръа ташланди
- 17-декабр 2020, 18:25
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Бугун Испания Суперкубоги учун қуръа ташлаш жараёни бўлиб ўтди. Жараён натижасида қуйидаги жуфтликлар ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олади:
"Реал Сосьедад" - "Барселона" баҳси 2021 йил 13 январда Кордобада бўлиб ўтади. Иккинчи ярим финал "Реал" Мадрид - "Атлетик" жамоалари ўртасида 14 январь куни Малага шаҳрида бўлиб ўтиши кежалаштирилган. Ҳал қилувчи беллашувга 17 январда Севилья шаҳри мезбонлик қилади.
Ушбу мини-турнирда энг кўп ғалаба қозонган жамоа "Барселона" ҳисобланади. "Кўк-анорранглилар" ҳисобида 13 та соврин бор. Ўтган йили бу мусобақада "Реал" ғалаба қозонган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ