Испания кубоги. "Реал Мадрид" сенсацион тарзда мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашди
- 15-январ, 03:13
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Испания кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган баҳсда Арбелоа бошқарувидаги "Реал Мадрид" "Альбасете" билан куч синашиб, 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнир билан хайрлашди.
Дастлаб, "Реал Мадрид" 42-дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Франко Мастантуоно орадаги фарқни йўққа чиқаришга муваффақ бўлиб, жамоасини танаффусга дуранг билан чиқишини таъминлади.
82-дақиқада Жефте Бетанкор яна мезбонларни олдинга олиб чиққан эди, лекин Гонсало Гарсия 90+1-дақиқада ҳисобни тенглаштирганди. Бироқ, орадан 3 дақиқа ўтиб, "Альбасете" ғалаба голини уриб, муваффақиятга эришди.
Кубок Короля
vs
Albacete won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ