Ислом Махачевни ким енга олади?
- 17-ноябр 2025, 17:46
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC собиқ чемпиони Шон О'Мэлли ярим ўрта вазндаги камар соҳиби Ислом Махачевни ким енга олишини айтди.
“Исломни ким енголади? Кимдир бунга қодирми — буни билмайман. Бироқ Хамзат Чимаев у учун жиддий рақиб бўла олади. Уларнинг услублари ҳам жуда ўхшаш. Лекин мазкур жангни ташкил қилиш жуда қийин!" - деди америкалик.
Эслатиб ўтамиз, Махачев "UFC 322" турнирида австралиялик Жек Маддаленани мағлуб этиб, UFC чемпионига айланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ