Ислом Махачев ва Арман Царукян ўзаро жанг қиладими?
- 9-апрел, 13:49
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
UFC енгил вазн тоифаси рейтингида 2-ўринни эгаллаб турган Арман Царукян бир йил ичида аралаш яккакурашларнинг асосий юлдузига айланишини айтди. Шунингдек, у Ислом Махачевга қарши эҳтимолий тўқнашув ҳақида ҳам фикрларини билдириб ўтди.
"Ислом билан баҳс бўлади, деб ўйламайман, чунки бир-икки жангдан сўнг у истеъфога чиқади. Мен эса бир йил ичида бутун спортни эгаллаб оламан. Мени кўриб, ҳамма UFC ҳақида ўйлайди, мен UFC нинг юзи бўламан. Лекин аввал менга камар керак", - деди Арман.
Маълумот учун, Царукян енгил вазндаги унвон учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ