Ислом Махачев: "Жек Маддалена мен учун хавфли рақиб, чунки..."
- 8-сентябр 2025, 23:02
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC нинг 33 ёшли собиқ чемпиони Ислом Махачев австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши бўлажанг жанг ҳақида гапирди.
"Тайёргарлик яхши кетмоқда. Уч ҳафталик йиғиндан энди қайтдик. Рақибим хавфли, албатта. Агар у UFC да чемпион бўлса, демак, оддий жангчи эмас – бу ерда осон рақиблар бўлмайди. Шу боис жангга максимал масъулият билан ёндашаяпман. Ўйлайманки, ноябрь ўрталарига бориб аъло спорт формасида бўламан", – деди россиялик Грознийдаги матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Махачев (27-1) ва Маддалена (18-2) тўқнашуви 16 ноябрь куни "UFC 322" турнирида бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ