
Ислом Аҳмедов ва унинг жамоаси ОФК Кубоги гуруҳ босқичида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- 10-ноябр 2023, 22:11
- Shuhratbek Jo’rayev
- 1
- Футбол
Яқинда ҳамюртимиз Ислом Аҳмедов бош мураббийлигида Қирғизистон чемпиони бўлган “Абдиш-Ота” ОФК Кубоги гуруҳ босқичидаги иштирокини ҳам муваффақиятли давом эттирмоқда.
Куни кеча “Е” гуруҳида 4-тур доирасида “Абдиш-Ота” ўз майдонида Тожикистоннинг “Равшан” клубини қабул қилиб, Айзар Акматовнинг 49-дақиқада урган голи эвазига Аҳмедов шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.
Қирғизистонликлар ушбу ғалабадан кейин очколари 10 тага етказиб олиб ўз гуруҳида якка пешқадамликни давом эттирмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ