
"Реал" ярим ҳимоячиси Иско жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда Cuatro нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, испаниялик футболчи ўзини трансферга қўйишларини сўраб, клуб раҳбариятига мурожаат қилган. Иско Испания терма жамоаси сафида “Евро-2020”да иштирок этиш учун мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Унга “Арсенал”дан қизиқиш бор.
28 ёшли Иско жорий мавсум “Реал” сафида жами 14 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ