Иско ҳам кетди
- 30-май 2022, 17:00
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско жамоани тарк этди. Бу ҳақда футболчининг ўзи инстаграмдаги саҳифасида эълон қилди.
Испаниялик хавбекнинг "қироллик клуби" билан тузган шартномаси шу йилнинг ёзигача амал қиларди. У мадридликларни эркин агент сифатида тарк этмоқда.
Иско «Реал» сафида 19 соврин ютди. Энг салмоқлилари Европа Чемпионлар лигасида 5 бор, Ла Лигада 3 марта ғолибликка эришди.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум Испания чемпионатида 14 бор майдонга тушиб, бир марта дарвозани ишғол қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ