"Интер" ҳимоячисини Неймарнинг клубига жўнатади
- 27-август 2025, 08:26
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Томас Паласиос "Интер"дан "Сантос"га кўчиб ўтади. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, клублар 22 ёшли ҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича келишувга эришган.
Бразилияликлар футболчининг ижара давридаги барча маош харажатларини ўз зиммасига олади. Аргентиналик футболчини тўлиқ сотиб олиш нархи 10 миллион евродан юқори бўлади.
Паласиос ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Монца" жамоасида ўтказган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ