"Интер" ҳимоячиси "Барселона"га ўтиши мумкин!
- 25-феврал, 14:23
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Интер" марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони "Барселона"га ўтиши мумкин. Сўнгги ойларда каталонияликлар италиялик ҳимоячи билан фаол алоқада бўлиб турибди.
Журналист Адриан Санчеснинг сўзларига кўра, 26 ёшли футболчи "Интер" билан шартномасини янгилашдан олдин "кўк-анорранглилар"нинг ниятлари қанчалик жиддий эканлигини кўрмоқчи. Бастонининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар амал қилади.
"Нерадзуррилар" раҳбарияти марказий ҳимоячи билан янги шартнома имзоламоқчи. Сешанба куни "Интер" плей-офф босқичида Норвегиянинг "Будё-Глимт" жамоасига умумий ҳисобда 5:2 ҳисобида ютқазиб, Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ